Мирзаобод тумани ҳашарчиларига қўй сўйилиб, эҳсон қилинди

Мирзаобод тумани ҳашарчиларига қўй сўйилиб, эҳсон қилинди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

"Сардоба" сув омборида юз берган талофот оқибатларини бартараф этиш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилиб, ҳукумат раҳбари томонидан кўрилган зарур чоралар натижасида аҳолига уй-жойлар қуриб битказилмоқда. Бир неча оилалар янги уйларига кўчиб яшамоқда.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Мирзаобод тумани "Ҳақиқат" маҳалласида Сирдарё вилояти ҳамда Жиззах вилояти қурилиш штаблари ташкил қилинган бўлиб, ҳозирда таъмирлаш, тиклаш, ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу борада қурувчилар, ҳашарчиларнинг меҳнатлари беқиёсдир.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Жорий йилнинг 3 июл куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокимлиги ҳамда "Сирдарё ИЭС" АЖ корхонаси томонидан Мирзаобод тумани "Ҳақиқат" маҳалласидаги қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этиб, тиним билмай меҳнат қилаётган ҳашарчилар учун қўй сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги
Яратганимиз юртимизни турли бало ва офатлардан асраб, ўзининг ҳифзу ҳимоясида сақласин!

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page