Ҳақиқат МФЙ Солин қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг ижтимоий тармоқларга йўллаган мурожаатлари тўғрисида
@SirdaryoЖорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омбори бузилиши натижасида сув тошқинидан талофат кўрган Ҳақиқат МФЙнинг Солин қишлоғида яшовчи аҳолига тегишли турар-жойлари ўрнидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 294-сонли қарорида Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳудудидаги «Сардоба сув омбори» тўғонида юз берган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, авария-тиклаш, аҳоли пунктлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, Ҳақиқат МФЙнинг бош режасига асосан Ҳақиқат МФЙ ва Оқолтин туманининг Шодлик МФЙларда яшовчи аҳоли хонадонлар учун “WHITE CITY CONSTRUCTION” МЧЖ томонидан 20 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган.
HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️
Ҳақиқат МФЙнинг бош режасига асосан ҳар бир оилаларга якка тартибда уй-жойлар қуришлари учун ҳар бирига 0,04 гадан ҳамда деҳқон ҳўжаликларини юритиш учун 0,25 гадан томорқа ер майдонлари белгиланган тартиб асосида ажратиб берилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Сардоба сув омбори бузилиши натижасида сув тошқинидан талофат кўрган Ҳақиқат МФЙ Солин қишлоғида яшовчи турар-жой эгаларига “WHITE CITY CONSTRUCTION” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан ажратиб берилиши режалаштирилган.
Мирзаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати