“Обод хонадон” мезонини амалга оширишда Сайхунобод намунаси (фото)

“Обод хонадон” мезонини амалга оширишда Сайхунобод намунаси (фото)

@Sirdaryo
Фото: Назира Маҳкамова / Telegram

Бугун сайхунободлик маҳалла тизими фаоллари томонидан аҳоли ўртасида камбағалчиликни қисқартириш, фуқароларни муаммоларини тизимли ҳал этиш, хонадонларни обод қилиш борасида намунали ишлар амалга оширилди.

Бу хайрли ишларда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг масъул ходими Шаҳбоз Раҳимов ҳамда вилоят бошқармаси масъули Алишер Икматовлар бош-қош бўлиб,  фуқаролар йиғинларига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Хусусан, туманнинг “Нурли йўл”, “Гулистон”, “Ўрикзор” ҳамда “Янги хаёт” маҳаллаларида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида хайр-саховат тадбирлари ташкил қилинди.  

Тадбир давомида, “Обод хонадон” тамойили асосида вазирлик вакили томонидан 4-сектор раҳбари билан биргаликда “Гулистон” маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оила Узоқова Махфуза хонадонининг ташқи девор қисмида таъмирлаш ишлари ташкил қилинди.

Фото: Назира Маҳкамова / Telegram

Бундан ташқари, “Нурли йўл” маҳалласида яшовчи  Соатов Нурхон хонадонига янги тандир ва ўчоқ қуриб берилиб, ошхонаси таъмирланди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Куннинг иккинчи ярмида туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи 5 та кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ҳомийларни жалб қилган ҳолда охак, цемент, қум каби қурилиш материаллари етказиб берилди.

Фото: Назира Маҳкамова / Telegram

“Янги хаёт” маҳалласи “Кумуш” кўчасида яшовчи Усова Дилрабонинг оилавий шароити ўрганилиб аниқланган муаммолари жойида бартараф этилди. Хусусан, фуқаронинг ҳозирда вақтинча яшаш жойи (нонвойхона) қайта таъмирланди. Бундан ташқари, вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан фуқарога уй-жой олиш учун ажратилган 50 млн. сўм маблағ эвазига сотиб оладиган уйини кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилди.

Ташриф давомида “Арчазор” кўчаси 20-уйда яшовчи Ўроқбоева Манзура хонадонининг хожатхона қисми ҳашар йўли билан таъмирланди. Бундан ташқари соғлигини тиклаш мақсадида 375 минг сўмлик дори-дармон билан таъминланди.

Фото: Назира Маҳкамова / Telegram

- Вазирлик вакиллари эҳтиёжманд оилаларга ташриф буюриб, уларни мушкулини осон этиш мақсадида қилган хайрли ишларидан кўнгли ярим инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди, кимнингдир нигоҳида қувонч, кимдадир бахтиёрлик кўз ёшлари пайдо бўлди,- дейди туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи А.Байзаков. - Президентимиз ташаббуслари билан халқ билан яқин мулоқот қилган ҳолда оддий одамларнинг турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган бу каби хайрли ишлар инсонларнинг эртанги кунга бўлган ишончини оширишга, ҳаётдан эртага эмас, бугун рози бўлиб яшашларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Зеро, хонадонларимиз обод бўлса, маҳаллаларимиз, юртимиз обод бўлади, халқимиз турмуш тарзининг фаровонлиги ошади.

Назира Маҳкамова,
Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси

Report Page