Сенат раиси Танзила Нарбаева Боёвут тумани фаоллари ва депутатлар билан учрашди

Сенат раиси Танзила Нарбаева Боёвут тумани фаоллари ва депутатлар билан учрашди

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Боёвут туманига ташриф буюрди ва туман ҳокимлигининг мажлислар залида сектор раҳбарлари, туманнинг мутасадди ташкилот раҳбарлари, фаоллар ва депутатлар билан учрашди.

Учрашув давомида Танзила Нарбаева Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги “2020-2021 йилларда Сирдарё вилояти Боёвут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли қарорининг мазмун-моҳияти, ушбу дастурни амалга оширишдан кўзланган мақсад, дастур доирасида амалга ошириладиган ишлар хусусида гапириб ўтди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Самимий руҳда ўтган учрашув сенат раиси Танзила Нарбаева ҳамда халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгаши депутатларининг самимий суҳбатига уланиб кетди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шунингдек, учрашувда дастурни ҳаётга татбиқ этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларида туман Кенгашининг роли ва аҳамияти муҳокама қилинди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Учрашувда музокарага сўз олганлар, туманга бўлаётган бугунги эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page