АҚШ ташкилоти Ўзбекистонга 600 минг долларлик инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ушбу келтирилган инсонпарварлик ёрдами бутун республика бўйлаб хусусан, Сардобадаги фалокатдан жабр кўрган Сирдарё аҳолисига ҳам тарқатилади

АҚШ ташкилоти Ўзбекистонга 600 минг долларлик инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ушбу келтирилган инсонпарварлик ёрдами бутун республика бўйлаб хусусан, Сардобадаги фалокатдан жабр кўрган Сирдарё аҳолисига ҳам тарқатилади

@Sirdaryo
Фото: «Дарё»

Project Hope халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти (АҚШ) коронавирус пандемиясига қарши курашиш доирасида Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар беради дейилади «Дарё» хабарида.

Uzbekistan Airways’нинг махсус борти орқали 30 июнь куни умумий қиймати 600 минг долларга тенг индивидуал ҳимоя восиялари, антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар, 20 мингга яқин коронавирусни аниқловчи тестлар, шунингдек, дефибриллятор ва кардиомониторлар олиб келинган.

Июль ойининг бошларида Американинг Globus Relief нотижорат ташкилоти яна 800 минг долларлик юкни — 2 мингдан ортиқ тиббий буюмлар ўрин олган иккита контейнерни Ўзбекистонга юбориши режалаштирилган.

Шунингдек, Америкадаги яна бир нодавлат ташкилот Ўзбекистоннинг муҳтож аҳолисига озиқ-овқат маҳсулотларини — 400 минг долларлик ун, гуруч, ёғ, саҳакар, туз ва гўшт маҳсулотларини юбориш бўйича лойиҳани ишга туширган.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Барча маҳсулотлар Ўзбекистондаги бозорлар ва супермаркетлардан харид қилинади ҳамда бутун республика бўйлаб тарқатилади, хусусан, Сардобадаги фалокатдан жабр кўрган Сирдарё аҳолисига ҳам.

Ўзбекистонга умумий қиймати 1,8 миллион долларга тенг инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш борасидаги келишув республиканинг Вашингтонда бир қатор Америка хайрия ташкилотлари билан ўтказган учрашувлари давомида эришилган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонаси Сардобага 30 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами юборгани тўғрисида хабар берилганди.

Report Page