Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги “2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли қарори асосида амалга ошириладига…

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги “2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли қарори асосида амалга ошириладига…


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги “2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли қарори асосида амалга ошириладиган ишлар натижадорлиги

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 февралда “Тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш” юзасидан ўтказган кенгайтирилган видеоселекторда берган топшириқлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Ушбу қарор:

-туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича инвестиция лойиҳаларини;

-ҳудуддаги ишсиз ёшларни касб-ҳунарга қайта тайёрлаш параметрларини;

-20202021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш юзасидан чора-тадбирларини амалга оширишни ўз ичига олади.

Бугунги кунда туман аҳолиси 123,4 минг кишини ташкил этади. Жами аҳоли сонидан иқтисодий фаол аҳоли сони 56,1 минг кишини, республикадан ташқарига четга ишлашга кетганлар 11,1 минг кишини, ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар 5,1 минг кишини, иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли 13,2 минг кишини ташкил этади.  Жами оилалар сони 31,5 мингта, шундан камбағал оилалар сони 2433 та, камбағал оилалардаги аҳоли сони 14,6 минг кишини, камбағал оилалар жами хўжаликларга нисбатан 11,5 фоизини ташкил этади.

Туман марказий шифохонаси 160 ўринга мўлжалланган бўлиб, лекин йил давомида 200 дан ортиқ бемор ётиб даволанмоқда, ўрин жой етишмаслиги сабабли беморлар томонидан ҳақли эътирозлар билдирилган. Республика бўйича 10 минг аҳолига – 32 бемор ўрни тўғри келаса, Боёвут туманида 10 минг аҳолига – 12 бемор ўрни тўғри келади. Агар шифохона маъмурияти биноси қурилса бир вақтнинг ўзида 250 нафар беморларларнинг стационар даволанишлари учун имконият яратилади.

Халқ таълими тизимида умумий ўрта таълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш йўналишида 2020-2021 йил дастури доирасида 11 та лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳалар қиймати жами 5 172 млн.сўмни ташкил этади. Қарапчи маҳалласида замонавий лойиҳадаги мактаб қурилиши бошланган. Келгусида 315 ўрини янги барпо этилгач “Қарапчи” массивидан 2020-2021 ўқув йилидан 301 нафар ўқувчи замонавий шароитларга эга бўлган мактабда ўқишни бошлашади.

Дастурни амалга ошириш натижасида туманда қуйидаги ишлар амалга оширилади.

-2020-2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган қиймати 500,0 млрд.дан ортиқ бўлган 50 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 2632 та янги иш ўринлари яратилади;

-770 ўринли 5 та мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилинади;

-2236 ўринли 4 та умумтаълим мактаблари реконструкция қилинади, мукаммал таъмирдан чиқарилади;

-2 та соғлиқни сақлаш муассасалари таъмирланиб, ткман тиббиёт бирлашмаси 5 турдаги замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминланади;

-5 та маданий объектлар, шу жумладан 5 та ташаббус доирасида 2 та истироҳат боғи, 2 спорт объектлари ҳамда 35 та бошқа турдаги объектлар қурилади ва реконструкция қилинади;  

-168 км давлат аҳамиятига эга ҳамда ички йўллар таъмирланади;

-рақамли технологияларни жорий қилиш мақсадида туман марказидаги 4052 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминотини яхшилаш, етказиб берилган табиий газ ҳажмининг ҳисоб-китобини тўғри юритиш мақсадида ҳар бир хонадонга замонавий, электрон газ ҳисоблаш ускуналарини босқичма-босқич ўрнатилади. Суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган маҳаллалардаги аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида қўшимча равишда 330 та маиший газ баллонлар ажратилади;

-155 км электр энергия тармоқлари реконструкция қилинади,

-34 дона трансформаторлар ўрнатилади;

-68 км ичимлик суви тармоқлари реконструкция қилинади, сув иншоотлари қурилади;

-11 та болалар майдончаси таъмирланади, 10 та замонавий тандирхоналар қурилади, 7 та уй-жойларнинг том, фасад қисмлари, кириш йўлаклари таъмирланади;

-15 км ирригация объектлари, 401 км мелиорация объектлари реконструкция қилиниб, таъмирлаб тикланади.

Мазкур қарор билан тасдиқланган дастурда белгиланган вазифалар амалга оширилиши натижасида келгусида Боёвут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция маблағларини жалб этган ҳолда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бу орқали янги иш ўринлари яратиш, қулай шарт-шароитлар яратиш орқали аҳолининг турмуш даражасини ошириш учун хизмат қилади.

Дастурни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 2020 йилда 75 млрд.сўм, 2021 йилда 120 млрд сўм, жами 195 млрд сўм молиявий маблағлар сарф қилиниши режалаштирилган.

Report Page