Карантин чоралари юмшатилиши боис бир қатор савдо марказлари, транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди, лекин нега масжидлар очилмаяпти? Вирус намоз орқали юқадими?

Карантин чоралари юмшатилиши боис бир қатор савдо марказлари, транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди, лекин нега масжидлар очилмаяпти? Вирус намоз орқали юқадими?

@Sirdaryo
Гулистон жоме масжиди

Бугун, АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди, дейилади АОКА расмий каналида берилган хабарда.

САВОЛ: Карантинни уйда ўтказаётган фуқоралар даволаниши учун ҳам тиббиёт ходими бириктириладими?

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

ЖАВОБ: Касаллик тасдиқланган беморлар билан мулоқотда бўлган ва уй карантинига олинган фуқаролар яшаш манзиллари бўйича карантин даври якунига қадар тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кузатувга олинади.

САВОЛ: Карантин чоралари юмшатилиши боис бир қатор савдо марказлари, транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди, лекин нега масжидлар очилмаяпти? Вирус намоз орқали юқадими?

ЖАВОБ: Республика Махсус комиссиясининг Қарори билан Яшил ҳудудларда жойлашган масжидлар фаолиятига рухсат берилган.

Июнь ойидан бошлаб босқичма-босқич карантин тадбирлари юмшатиб борилмоқда, аҳоли учун зарур имкониятлар яратилмоқда. Лекин сўнгги пайтлар усанитария-гигиена талбаларига амал қилмаслик оқибатида касалликни кўпайиш ҳоллари кузатилмоқда.

Айни пайтда барча саъй-ҳаракатларимиз ва эътиборни ҳудудларни соғломлаштириш ва яшил ҳудудга айлантиришга қаратиш лозим.

САВОЛ: "Қизил" хорижий ҳудуддан қайтган битта оила аъзоларини карантин марказида алоҳида жойлашадими ёки бирга?

Шахсларни ёши, жинси ва мулоқотда бўлганлигига қараб алоҳида ёки биргаликда жойлаштириш белгиланади. Юқорида келтирилган савол бўйича оила аъзолари учун зарур шароитлар яратилган ҳолда алоҳида жойлаштирилади.

Report Page