Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳолига қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди

Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳолига қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди

@Sirdaryo
Foto: Google Images

⚡️ЖУМЛАДАН:

2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайиб улар сони 67 тани ташкил этади.

Илгари ўзини ўзи банд қилган фуқаролар фаолият турлари 24 та этиб белгиланган эди.

Эндиликда ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи (111 500 сўм) ҳажмида тўлайди холос.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади. Пировардида ижтимоий солиқ тўланган йил бир йиллик меҳнат стажига киритилади.                    

ЭСЛАБ ҚОЛИНГ!

2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатдан ўтиш учун "Солиқ" мобил иловасидан фойдаланишлари ёки шахсий кабинет орқали солиқ идораларини хабардор қилиши ҳам мумкин.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.

✅✅АСОС: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

📞Рўйхатдан ўтиш, телефон ёки шахсий кабинет орқали солиқ идораларини хабардор қилишда туман ва шаҳар давлат солиқ инспекцияларимизда фаолият юритаётган "Солиқ-сервис” ДУК маркази ҳам аҳолига яқиндан ёрдам беради.                          

‼️Қўшимча маълумот учун ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЛИМИнинг 67 225-36-26 ҳамда СОЛИҚ СОЛИШ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТ БЎЛИМИнинг 67 225-36-19 рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ

Report Page