Ховос туманидаги вақтинча иш билан банд бўлмаган ишсиз ёшлар бандлигини таъминланди

Ховос туманидаги вақтинча иш билан банд бўлмаган ишсиз ёшлар бандлигини таъминланди

@Sirdaryo
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ховос туманидаги вақтинча иш билан банд бўлмаган ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида, “Ёшлар кунии” доирасида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси асосида 30 июнь куни Ховос тумани ҳокимлиги томонидан Пахтакор маҳалласида яшовчи жами   20 нафар ишсиз ёшларга Пахтакор СИУ ҳудудидаги “Сайхун” ва “Ҳаёт сабоқлари” фермер хўжаликларида ғалла ўримидан кейин бўшаган жами   10 гектар ер майдонларида такрорий экин сифатида кечки сабзавот ва мош экинларини экиш ҳамда экспорт боб махсулотларини етиштириш мақсадида ҳар бир ёшга 50 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Ажратиб берилган ер майдонларини ва экилган маҳсулотларни кўздан кечириш мақсадида Вилоят халқ қабулхонаси мудири Қўлдошев Холмирза Хусанович Ховос туман ҳокими ўринбосари Донабоев Отабек Маматқулович билан биргаликда Пахтакор СИУда бўлдилар.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ташриф давомида экин майдонларидаги маҳсулотлар кўздан кечирилди ва бундан кейин ушбу қилинаётган ишларни кенгайтириш борасида таклифлар берилди.

Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page