“Асрга тенглашган музей”

“Асрга тенглашган музей”


Истиқлол даврида ёш авлодни буюк аждодлар руҳига ҳурмат-эҳтиром, ўз туғилиб ўсган юртига меҳр-муҳаббат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда музейлар энг катта тарбия мактаби эканлигини вилоятимиз аҳолиси, муассаса ва ташкилотлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида, 2020 йилнинг 1 июл куни Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида “Асрга тенглашган музей” мавзусида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. 

Очиқ эшиклар кўргазмасида Сирдарё вилоят Мудофаа ишлари бошқармасининг “Чақирув” бўлими бошлиғи подполковник Турсинов Баҳодир Фазлидинович раҳбарлигидаги гурух ташриф буюришди. 

Ташриф буюрувчиларга ташкил этилган экспонатлар экпозициясида қадимдан шакилланган Буюк Ипак йўлидаги Сирдарё вохаси ва унинг шаҳарсозлик маданияти, ҳунармандчилик маданияти, амалий санъат турлари, уй-рўзғор буюмлари тарихи ва ХIХ асрга хос бўлган ўзбек аёллари томонидан тикилган кашталар, сўзаналар ва кўпгина экспонатлар ўрин олди.

Кўргазма сўнгида Сирдарё вилоят Мудофаа ишлари бошқармасининг ташакурноммаси вилоят музейига тақдим этилди.

Report Page