«Malibu» ва «MAN» русумли автомашиналар тўқнашиши оқибатида, уч нафар одам вафот этди (фото)

«Malibu» ва «MAN» русумли автомашиналар тўқнашиши оқибатида, уч нафар одам вафот этди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Тергов департаменти

Жорий йилнинг 01 июль куни соат 12:00 да Самарқанд тумани Андижон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1095 километрида 51 ёшли Т.Т.нинг бошқарувида бўлган “MAN” русумли юк автомашинаси ва 49 ёшли З.Ж. (аёл) бошқарувида бўлган “Malibu” русумли автомашиналари тўқнашуви натижасида “Malibu” автомашинасининг йўловчилари 50 ёшли М.К. (аёл), 51 ёшли Ж.С. (аёл) ва 48 ёшли А.А., лар олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойда вафот этган.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Тергов департаменти
Фото: Тергов департаменти
Фото: Тергов департаменти

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари транспорт воситасини бошқараётгандингизда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари” га риоя қилишингизни сўраймиз, ўзингиз ва бошқаларнинг ҳаётига бефарқ бўлманг.

Report Page