Ҳозирги шароитда техник кўрикдан ўтказмаганлик учун автомобилларга жарима ёзиладими?

Ҳозирги шароитда техник кўрикдан ўтказмаганлик учун автомобилларга жарима ёзиладими?

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Шу бўйича АОКА штабига савол келиб тушди. Унга ИИВ Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоб берди, дейилади "Халқ Сўзи Online"нинг хабарида.

Савол: 1 июлда автомобилимнинг мажбурий техник кўрикдан ўтиш муддати тугади. Ҳозирги шароитда техник кўрикдан ўтказмаганлик учун автомобилларга жарима ёзиладими?

Жавоб: Мажбурий техник кўрикдан ўтиш муддати тугаган транспорт воситалари ҳайдовчилари транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказмаса, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 2 қисмига асосан жаримага тортилади.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнлари амалга оширилмоқда. Шу сабабли, мажбурий техник кўрикдан ўтиш муддати ўтган транспорт воситалари ҳайдовчилари ўз транспорт воситаларини белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказишлари мумкин.

Карантин тадбирлари давом эттирилаётган «Қизил» тоифадаги ҳудудларга киритилган (айрим туман-шаҳар)лар бундан мустасно.

Report Page