Коррупцияга қарши кураш янада такомиллаштирилмоқда 

Коррупцияга қарши кураш янада такомиллаштирилмоқда 

@Sirdaryo
Фото: Вилоят прокуратураси

Жорий йилнинг 3 июль куни Коррупцияга қарши кураш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий Идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармон ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилиниб, Фармонни тарғиб қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Фото: Вилоят прокуратураси

Бундан ташқари, вилоятда коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилаётганлигига қарамасдан, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим масъул ходимлар томонидан содир этилган коррупцион жиноятлар муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.   

Жумладан, Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультети декани ўринбосари Ш.Б. фирибгарлик йўли билан фуқаро Н.С.нинг жияни Ш.Б.ни танишлари орқали Университетининг “Тарих” факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилиб, 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Фото: Вилоят прокуратураси

Шу каби, Гулистон тиббиёт коллежи “Касбий фан” ўқитувчиси Д.Я., фирибгарлик йўли билан фуқаро Н.П.нинг таниши Х.Ғ.ни коллеждаги танишлари орқали “контракт” асосида ўқишга киритиб қўйиш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

 Мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 Йиғилишда Президент Фармони ижроси юзасидан комиссия аъзоларининг фикр ва мулоҳазалари эшитилиб, тегишли қарор қабул қилинди ва ижро учун комиссия аъзоларига юборилди.  

 

Сирдарё вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи

Report Page