“Ҳаж” ва “Умра” зиёратига борувчилар учун тиббий кўрик янада енгиллаштирилди

“Ҳаж” ва “Умра” зиёратига борувчилар учун тиббий кўрик янада енгиллаштирилди

@Sirdaryo
Фото: Муҳаммад Исмоил / Instagram

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

ЎзАнинг хабар беришича, киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган фуқаролар туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларида, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда марказий поликлиникалардан бирида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Илгари тиббий кўрикнинг барча босқичлари фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек Тошкент шаҳрида марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул ўтказилган.

Report Page