Ахир имтиёз берилади, кредитни тўлашни кечиктириш мумкин дейилганди-ку?​

Ахир имтиёз берилади, кредитни тўлашни кечиктириш мумкин дейилганди-ку?​

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Сўнгги пайтларда ипотека кредити бўйича аҳолида кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда. Улардан бирига Марказий банк жавоб берди, дейилади "Халқ Сўзи Online"нинг хабарида.

Савол: Ипотека кредити олганман. Карантин вақтида тўловлар қила олмагандим. Ҳозир банкимдан телефон қилишиб, иложи борича ўша ойлар учун ҳам қарздорлигимни ёпишни талаб қилишяпти. Ахир имтиёз берилади, кредитни тўлашни кечиктириш мумкин дейилганди-ку?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5978-сонли фармонига мувофиқ, Марказий банк томонидан кредит ташкилотларига коронавирус пандемияси оқибатида молиявий қийинчиликларга дуч келган мижозларнинг кредитлари бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларнинг муддатларини узайтириш юзасидан қатор тавсиялар берилган.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг 213/1-сонли мажлис баёнига асосан барча кредит ташкилотларига пандемия натижасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит тўловлари билан боғлиқ рискларни пухта ўрганиб чиқиб, мижознинг пул оқими ва моддий маблағлари асосий қарзни ёки асосий қарз ва фоиз тўловларини тўлашга етмаган тақдирда, кредит муддатини узайтириш кўрсатиб ўтилган.

Пандемияга қарши кучайтирилган тартиб жорий этилган даврда барча кредит ташкилотлари кредитлар бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлов муддати ўтганлиги ёки узайтирилганлиги учун мижозларга жарима чоралари қўлланилмаслиги ва ундирув гаров таъминотига қаратилмаслиги белгиланган. Жисмоний шахслар олинган кредитларнинг узайтирилган муддати ҳақидаги маълумотни кредит ажратган тижорат банкларидан олиши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний шахслар пандемия натижасида пул оқимлари ва моддий маблағлари камайганлигини асослантирувчи изоҳ ҳамда карантин даври якунлангандан сўнг ўрнатилган тартибда кредит шартномасига киритиладиган ўзгартиришларни қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириш юзасидан ўзининг мажбуриятини қайд этган асосда мурожаатнома киритганда, уларнинг мурожаатлари кредит ташкилотлари томонидан қайд этиб ўтилган тартибларга мувофиқ қаноатлантирилади.

Report Page