Сирдарёда дезинфекция ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда
@SirdaryoМамлакатимизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар юртимизнинг ҳар бир ҳудудида мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.
HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️
Хусусан, вилоят ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий таркиби томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда фуқаролар чиқиши мумкин бўлган деҳқон бозорлари, аҳоли яшаш кўп қаватли уйлар кириш-чиқиш йўлаклари, дорихоналар ҳудудларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Бу борадаги тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида амалга оширилмоқда.
Вилоят ФВБ Ахборот хизмати