Маҳаллалар обод масканга айланади

Маҳаллалар обод масканга айланади

@Sirdaryo
Фото: Фурқат ТОШМАТОВ / ЎзА

Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинида маҳаллаларни обод қилиш, эҳтиёжманд, камбағал оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий аҳволини яхшилашга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги бошчилигида ташкил этилган тадбирда вилоятдаги сектор раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси ва туман, шаҳар бўлимлари бошлиқлари, тумандаги ўзини ўзи бошқариш идоралари вакиллари иштирок этди.

Фото: Фурқат ТОШМАТОВ / ЎзА

Президентимиз томонидан аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш маҳаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли кўприк бўлишини амалда таъминлаш мақсадида жорий йилнинг февраль ойида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилиб, ушбу вазирликнинг қуйи бўғини бўлмиш маҳалла фуқаролар йиғинларига катта имконият ва шароитлар яратиб бериш механизми ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда маҳалла фуқаролари йиғини тизимида фаолият юритаётган мутасаддиларнинг асосий вазифаси – камбағалликни қисқартириш, фуқароларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш ва ҳудуд ободлигини таъминлашдан иборат. Ободлик кишининг кўзига завқ бағишлаб, кўнгилларни нафис ва мусаффо туйғуларга тўлдиради. Юрт ободлигига ҳисса қўшиш, аввало хонадонларни, кўча ва хиёбонларни, бир сўз билан айтганда маҳаллаларни обод қилишдан бошланади. Зеро, маҳаллаларимиз обод бўлса, юртимиз обод бўлади, халқимиз турмуш тарзининг фаровонлиги таъминланади.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан бутун мамлакатимиз бўйлаб «Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман» шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда.

Вилоятнинг Сайхунобод туманида 19 та фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолият юритади. Туман раҳбарияти томонидан асосий эътибор маҳаллаларни обод қилиш, хизмат биноси ва моддий-техника базаси билан таъминлашга қаратилмоқда. Хусусан, тумандаги 19 та фуқаролар йиғинлари учун замонавий шаклдаги алоҳида хизмат бинолари қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Шундан 6 та маҳалла биносида қурилиш ишлари тўлиқ якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди. Қолган 13 тасида эса охирги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Фурқат ТОШМАТОВ / ЎзА

Кун-кеча Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчилигида бўлиб ўтган кўргазмали семинар маҳаллаларни обод қилиш, эҳтиёжманд ва камбағал оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий аҳволини яхшилаш, аҳоли ўртасида меҳнатсеварлик ва халқпарварлик туйғуларини шакллантириш, халқ маданияти, урф-одатларини асраб қолиш ва мустаҳкамлашга қаратилди. Унда «Обод маҳалла» мезонлари асосида вилоятдаги 224 та фуқаролар йиғинларини обод қилишда Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган амалий ишлар намуна қилиб кўрсатилди.

Семинар иштирокчилари «Обод хонадон» тамойили асосида иккинчи сектор раҳбари томонидан камбағалликни қисқартириш борасида амалга ошираётган ижобий иш тажрибаси билан таништирилди. Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ибодат Юнусова хонадонида оилани камбағаллик даражасидан чиқариш борасида амалга оширилган ишлар юқори баҳоланди.

– Кўрсатилган ғамхўрликлар учун барча раҳбарларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман, – дейди Ибодат Юнусова. – Қизим Буханифа Эргашеванинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида уч қути асалари, 100 дона товуқ, она-бола сигир берилди. Бундан ташқари, замонавий шаклдаги тандирхона, товуқхона, ўтин сақлаш жойи ва молхона қуриб беришди. Тинч-хотиржам ҳаётимиз фаровон ўтаётган кунларимиз учун шукр қиламиз.

Семинар иштирокчилари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Сайхунобод тумани бўлими учун қуриб фойдаланишга топширилган хизмат биносида яратилган шароитлар ҳамда шу жойнинг ўзида махсус «Томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамияти томонидан аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича ташкил этилган кўргазма йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.

Сайхунобод туманида маҳаллаларни обод қилиш, аҳоли турмуш тарзи фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ижобий иш тажрибаларини бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширишга келишиб олинди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА

Report Page