Боёвутликлар ишончини оқлаган фермерлар “Саҳоват ва кўмак” акциясини давом эттирмоқда
@SirdaryoБоёвут туманида давлатга ғалла сотиш режасини бажариб, эл олдида юзи ёруғ фермерларимиз, ўзлари етиштирган ҳосилни “Темир дафтар”даги оилалар билан баҳам кўришмоқда.
Бунда фермерлар оталиққа олинган оиладаги оила аъзоларининг сонига мутаносиб равишда ғалла улашишди.
Хусусан, “Форижлик Ботиржон” фермер хўжалиги ўзи оталиққа олган оилага ярим тонна ғалла топширди.
Бу каби саҳоватпеша фермерларимизнинг сафи кундан-кунга кўпайишига ишончимиз комил.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати