Мирзаобод туман ҳокимлиги мажлислар залида маънавий- маърифий тадбир бўлиб ўтди

Мирзаобод туман ҳокимлиги мажлислар залида маънавий- маърифий тадбир бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Мирзаобод туман ҳокимлиги

Мирзаобод туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан "Давлат Герби-бахт ва истиқлол тимсоли" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир очилишида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ш.Жумабоева сўзга чиқиб, Давлатимиз Герби ҳақида маълумот бериб барчани байрам билан табриклади. Сўнгра сўзга туман адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Ахмедов чиқди ва барчани байрам билан табриклаб, Ўзбекистон Республикасининг  Давлат Герби тасдиқланганлиги хақидаги қонун тўғрисида тушунча берди. Сўнгра Ш.Жумабоева "Мен учун Давлат Герби-Янги Ўзбекистонни миллий тикланиши, миллий юксалиши, мен учун Давлат Герби-ифтихоримиз ва ғуруримиз....."каби чиройли иборалар билан Давлат Гербига ўзгача таъриф бериб ўтди.Шу ўринда тадбир иштирокчиларидан ҳам Давлат Гербига уз таърифларини беришларини сўради.Тадбир иштирокчилари ҳам ўзларининг таърифлари билан иштирок этишди. Тадбир давомида тумандаги 26-мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Холиқова   ва туман маънавият тарғибот раиси Ш.Хидировалар хам сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларини табриклашди.


Мирзаобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Report Page