Вазирлар қайси ОТМларни тамомлаган?
@SirdaryoЎзбекистон ҳукумати раҳбарияти қайси ОТМларни тамомлаган? Ушбу саволга “Yuksalish” умуммиллий ҳаракати жавоб излади, дейилади "Халқ Сўзи Online" хабарида.
HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️
Маълум бўлишича, Бош вазирнинг 5 нафар ўринбосаридан 4 нафари Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Шу билан бирга, уларнинг 3 нафари хорижий ОТМларда таълим олган.
Жумладан, Бош вазир ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камабағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Колорадо штати иқтисодиёт институти (АҚШ)ни, Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Рединг университети (Буюк Британия)ни, Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Хитоцубаси университети (Япония)ни тамомлаган.