Сирдарё вилояти ҳокими журналист Холида Пардабоевани юксак унвон билан қутлади

Сирдарё вилояти ҳокими журналист Холида Пардабоевани юксак унвон билан қутлади

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Жорий йилнинг 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан муҳтарам Президентимизнинг Фармонига асосан бир гуруҳ соҳа ходимларини унвон, орден ва медаллар билан мукофотладилар.

Тақдирланганлар орасида “Сирдарё ҳақиқати” таҳририятининг Маънавият бўлими мудири, тажрибали ва фидойи журналист Холида Пардабоева “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвонига лойиқ деб топилди.

Бугун 1 июль куни вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев журналистика соҳасида 42 йил қалам тебратиб, фидокорона меҳнат қилиб келаётган, вилоятимиз маънавий – маърифий ҳаётини акс эттиришда катта ҳисса қўшиб келаётган Холида Пардабоевани юксак мукофот билан қутлади.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ўз табригида бу юксак мукофот юртбошимизнинг Сирдарё аҳлига, сирдарёлик журналистларга эътибори эканлигини таъкидлаб ўтди.

Холида Пардабоева мана шундай юксак мукофотга лойиқ деб топганлиги учун Муҳтарам юртбошимизга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page