Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди

Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди

@Sirdaryo
Фото: Sangzor.uz

Жиззах шаҳар ҳокимининг 2020 йил 1 июлдаги №796 сонли қарорига мувофиқ шаҳар ҳудудидаги 4 та маҳаллада коронавирус билан касалланганлар аниқланганлиги муносабати билан 2020 йил 2 июлдан бошлаб Жиззах шаҳрига кириш ва чиқиш қаттиқ назоратга олинди. Sangzor.uz'нинг ёзишича, Қалия, Бунёдкор, Зилол ва Маданият маҳаллалари ҳудудларига кириб чиқиш тўхтатилган. Бундан келиб чиқадики Жиззах шаҳри ҳам энди “Қизил” ҳудуд деб эълон қилинади.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Бунга қадар Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов, Дўстлик ва Ғаллаорол туманлари “Қизил” ҳудуд тоифасига киритилган эди. 2 нафар кекса ёшли фуқаролар касалликни юқтириб олганлиги туфайли вафот этганлиги айтилган эди.

Фото: Sangzor.uz

"Ҳурматли юртдошлар ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Карантин қоидаларига риоя қилинг!", - дейилади хабарда.

Report Page