Қабул-2020: Сирдарёда 10 мингдан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди

Қабул-2020: Сирдарёда 10 мингдан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 1 июль соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 315 920 нафар (жорий йилги битирувчилар 181 992 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтганлиги маълум қилинди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги – 209 304 нафар;

▪️ сиртқи – 101 836 нафар;

▪️ кечки – 4 780 нафар.

Ҳудудлар миқёсида кўрадиган бўлсак, Сирдарё вилоятида – 10 461 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Report Page