Тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди

Тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДБҚ Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан Тошкент шаҳри ҳудудида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Тезкор тадбир давомида олдиндан тезкор кузатувга олинган фуқаро А.Х. бошқарувидаги “Матиз” русумли, енгил автотранспорт воситаси Тошкент шаҳри Юнусобод туманида “шартли харидор”га олдиндан келишилган, хорижда ишлаб чиқарилган фильтрли сигарет маҳсулотларини сотмоқчи бўлган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида 3 та қоғоз коробкаларга жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, шунингдек давлат тилида акциз маркаси билан маркаланмаган дастлабки тахминий қиймати 28 750 000 сўмлик жами 2 500 қути “Милано” номли фильтрли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Аниқланган холат юзасидан хозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Report Page