Гулистондаги рейд давомида "Қуёшдан ноқонуний ҳимояланганлар"га чора кўрилди (фото)
@SirdaryoЎзбекистон Республикаси МЖтКнинг 126-моддасида бевосита автомашинасини "ойнасини рухсатсиз тонировка" қилган шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида, яъни беш миллион беш юзу етмиш беш минг сўм жарима жазоси тайинланиши белгиланган.
Лекин ушбу тартиб қоидага бўйсунмасдан автомашинасини ойналарини тегишли тартибда рухсат олмасдан "тонировка" қилган ҳайдовчилар йўлларимизда учраб турмоқда.
HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️
Бугун Гулистон шаҳрида ўтказилган рейд тадбирлари давомида айрим ҳайдовчилар аниқланди. Уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, автомашиналари жарима майдончасига кузатиб қўйилди.
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати