Садоқат бу – дўстлик дегани, дўстлик эса садоқат демакдир

Садоқат бу – дўстлик дегани, дўстлик эса садоқат демакдир

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Президентимизнинг Ўзбекистон ёшларига йўллаган табриги айни бир вақтнинг ўзида концептуал дастур сифатида ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширилишида муҳим стратегик аҳамиятга эга.

Хусусан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини оладиган бўлсак, ҳар бир соҳа тараққиётида ёшларнинг алоҳида ўрни ва роли бор.

Бугун ёшларнинг куч-ғайрати, ақл-заковати ҳаётимизнинг барча соҳаларида намоён бўлаётгани қувонарли. Ёшлик бу маъжозий маънода асов отдек куч-қудратга эга бўлиб, ўз вақтида илм-тарбия билан жиловланиши, шунингдек, пировардида бандлиги таъминланиши ҳар бир даврнинг энг асосий муҳим масаласи бўлиб келган.

Жумладан, кейинги уч йилда мамлакатимизда олий ўқув юртлари сонининг 60 фоизга ошиб 116 тага етганлиги, таълим соҳасида мутлақо янгича ислоҳотлар даври бошланганини бугун барчамиз кўриб, билиб турибмиз.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Айниқса, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилган имкониятлар ўйлайманки дунёнинг бошқа давлатларида кам учрайдиган сиёсат.

Мамлакатимизда биргина «Ёшлар – келажагимиз» дастури доирасида 1 триллион 635 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилгани, «Ҳар бир ёшга – бир гектар» лойиҳаси бўйича 65 минг нафарга яқин ёшларимизга 54 минг 232 гектардан зиёд ер ажратилгани пировардида кўплаб ёшларнинг бандлиги, иш ўринларининг яратилганлиги ёшлар масаласи давлат эътибори марказида эканлигидан далолат беради.

Яна бир муҳим масала давлатимиз раҳбари табрикларида бугунги мураккаб даврда ёшлар онги ва қалбини эгаллашга қаратилган маънавий таҳдидлар тобора хавфли тус олиб бораётганлиги ҳақида тўхталиб, «...аввало, ёшларимизни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасида, уларнинг истеъдод ва қобилиятини, эзгу интилишларини рўёбга чиқариш йўлида бошлаган ишларимизни қатъият билан давом эттирамиз», дея таъкидлаганлари бундан кейин ҳам ёшларга барча имкониятлар эшиги кенг очилишидан далолатдир.

Шунингдек, Президентимиз табрикларида ёшларга қарата «Ёш дўстларим!» деб мурожаат қилишларида ҳам ҳикмат бор. Чунки, дўстлик шундай бир дарахтдирки уруғи вафо, шохлари умид, япроқлари саодатдир.

Дўстлик ва садоқат тушунчалари бир-бирига маънодош ва бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган сўзлардир. Тўғрироғи, садоқат бу – дўстлик дегани, дўстлик эса садоқат демакдир.

Зеро улуғ маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг «Бу дунё кураш майдонидир. Бу майдоннинг қуроли соғлом жисму тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқдир» деган иборасини ёдга олишнинг ўзи етарли, деб ўйлайман.

Фарҳод БОҚИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

ЎзА

Report Page