Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (545-сон, 30.06.2019 й.)

Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (545-сон, 30.06.2019 й.)

Sirdaryo

Қарорга мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги мактабгача ёшдаги болалар учун инновацион технопаркни ҳам ўз ичига олувчи “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази ташкил этилди.

✅ Қарор билан Марказнинг асосий вазифаларидан этиб қуйидагилар белгиланди:

Мавзуга доир: Ҳукумат қарори лойиҳаси: Сирдарё вилоятида «Бизнес-акселератор» ўқув-амалий маркази ташкил этилади

👉 замонавий ахборот ва инновацион технологиялар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;

👉 ёшларда мустақил тадқиқотчилик ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уни ривожлантириш, шунингдек, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;

👉 ёш тадбиркорларга ўз бизнесини самарали йўлга қўйиш орқали қўшимча иш ўринларини яратишга кўмаклашиш.

Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналидаги хабарга кўра, Марказ фаолияти Сирдарё педагогика коллежига қарашли бўлган 1 ва 2-сон талабалар ётоқхонасида ташкил этилади.

Report Page