ҲАЁТИНГИЗ БИЗ УЧУН ҲАМ МУҲИМ

ҲАЁТИНГИЗ БИЗ УЧУН ҲАМ МУҲИМ

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

Анчадан буён айнан шу ҳақда ёзмоқчи бўлиб юрувдим. Йўловчи маданияти ҳам бўлиши керакку, ахир. Айни яшил чироқ ёнганида йўлни кесиб ўтишга уриниш, ўтгандаям қўлида телефон, атрофига қарамасдан ўтиш, айниқса, автобус пана қилиб турганда, бирданига йўлдан чиқиб қолиш...Яқинда "Туркистон" супермаркетининг ёнидан кетаётгандим, бир ёш аёл қулоғига телефонни ёпиштириб олиб, тескари қараб ўтяптику йўлдан. Машиналар чийиллаб қолди, у ҳатто қараб ҳам қўймади, телефонда баралла уришиб ўтиб кетди. Ёки бўлмасам, баъзи пиёдалар кутиб туриб-туриб, қарама қарши тараф учун айни яшил чироқда ўтишларини ўлим билан ўйнашиш деб ҳисоблайман. Ахир, пиёда пиёдалар йўлагидан светофор улар учун яшил ёнганида ўтиши керакмасми?  Куни кеча шаҳар ҳокимлигини ёнидан ўтувчи асосий йўл пиёдалар йўлагида сал қолди нохуш воқеа юз беришига. Ёш йигит қулоғида телефон, иккита машина тўхтаганига атрофига қарамасдан ўтаётганди, Нексия-3 русумидаги автомашина забт билан келиб шундоққина бурнининг тагидан ўтиб кетди. Яхшиям, уч нафар аёл бирданига "ҳой-ҳой"лаб бақирганимиз. Бўлмаса, аниқ, оёғидан айрилган бўларди. Азиз пиёдалар, албатта, сизнинг ҳаётингиз биз учун муҳим, илтимос, атрофингизга қараб юринг, катта йўлнинг чеккасидан кетаётганингизда қарама қарши тарафга юриш лозимлигини наҳотки мактабда ўргатишмаган. Йўлнинг ўртасига чиқиб кетиш, йўлдан телефонда сўзлашаётиб ўтиш, тирбанд йўлдан бемалол ўтиш ҳаётингиз учун хавфли. Илтимос, йўлларда юрганингизда эҳтиёт бўлинг, ҳаётингиз биз учун муҳим.

"Ойдин йўл" газетаси

Report Page