Бугун Қуёш тутилади. Уни биз ҳам кузата оламизми?

Бугун Қуёш тутилади. Уни биз ҳам кузата оламизми?

Sirdaryo Xabarlari
Фото: «Xabar.uz»

Қуёшнинг тўлиқ тутилиши — камёб ҳодиса. Олимларнинг таъкидлашларича, бу ҳодиса тахминан ҳар 360 йилда Ернинг исталган жойида рўй бериши мумкин. Бугун, 2 июль куни ана шу ноёб ҳодисани жанубий америкаликлар, хусусан, Чили ва Аргентинага борганлар ўз кўзлари билан кузатишлари мумкинлиги ҳақида «Xabar.uz» ёзмоқда. Ой Қуёшни роппа-роса тўрт ярим дақиқа тўсиб, ҳаммаёқ зулматга чўкади.

Ҳодисадан бебаҳра қолишни истамаган бошқалар эса уйларидан чиқишмаса ҳам бўлади — аксарият Америка обсерваториялари онлайн трансляция уюштиришмоқчи. Масалан, NASA сайти.

Қуёшнинг тўлиқ тутилиши Чили и Аргентинада, шунингдек, Тинч океанининг жануби-шарқида яхшироқ намоён бўлиши айтилмоқда. Қолаверса, Боливия, Перу, Эквадор, Парагвай ва Уругвай фуқаролари, Бразилия, Колумбия, Венесуэла ва Панаманинг айрим ҳудудларида яшовчилар жараёндан четда қолишмайди.

Ҳодиса 4 дақиқа-ю 33 сония давом этиши, максимал фазасига эса Москва вақти билан соат 22:23 да (демак, Тошкент вақти билан соат 20:23 да) чиқиши маълум қилинган.

Бугунги Қуёш тутилиши 2017 йилгисидан икки баробар узоқ вақт давом этади.

Ҳодисани томоша қилиш учун таниқли инсонлар Чили ва Аргентинага йўл олишган. Чилига бораётганлар орасида Билл Клинтон (АҚШнинг собиқ президенти), Билл Гейтс («Microsoft» асосчиси), Ричард Брэнсон («Virgin Galactic» компанияси асосчиси), Брайан Мэй (астрофизик ҳамда «Queen» гуруҳи гитарачиси) каби инсонларни учратиш мумкин. Аргентинага эса таниқли актёрлар — Роберт Дауни (кичик) («Темир одам») ва Крис Эванс («Капитан Америка») келиши кутилмоқда.

Report Page