Юртимизга вилоятимиз орқали ноқонуний олиб кирилаётган кондиционерлар аниқланди

Юртимизга вилоятимиз орқали ноқонуний олиб кирилаётган кондиционерлар аниқланди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

Жорий йилнинг 29 июнь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси Т.Б. бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўзига тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган умумий нархи 6 миллион сўмлик

2 донаТСL” номли кондиционер товар-моддий бойликларини божхона назоратидан олиб ўтиб бериш эвазига Ўзбекистон фуқаролари Н.Х. ва Н.Б.ларнинг хар бирига маълум пул маблағларини ваъда қилганлиги ҳамда ушбу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган ҳолда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

Аниқланган холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Report Page