Сайёр қабуллар ижобий натижа бермоқда 

Сайёр қабуллар ижобий натижа бермоқда 

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Юлдашев Эркин Тўрақулович томонидан жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  8 январдаги “Худудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш борасида Мирзаобод тумани “Тошкент” маҳалласи худудида сайёр қабул ўтказилди. 

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Сайёр қабулда 85 нафар фуқаролар иштирок этиб, 43 нафар фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал қилинди, 42 нафарининг мурожаатлари қабул қилинди. Уларнинг 14 нафарини мурожаатлари қаноатлантирилди, 2 нафарига тушунтириш берилди, 8 нафарининг мурожаатлари тегишлилик бўйича масъул ташкилотларга юборилди, 18 нафарининг мурожаатлари назоратга олиниб, ўрганиб чиқилмоқда.

Жумладан, 10 нафар фуқароларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит маблағлари ажратиб берилди ва уларга сертификатлар топширилди.

Шунингдек, ногиронлик аравачаси билан таъминлаш, уй қуриш учун ер участкаси ажратиш, болалар нафақасини олиш ва бошқа масалаларда қилинган мурожаатлар ижобий ҳал қилинди.

Сирдарё вилоят прокуратураси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи

Report Page