Хисобварақ-фактураларни электрон шаклда юритиш мажбурий бўлади

Хисобварақ-фактураларни электрон шаклда юритиш мажбурий бўлади

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра ўтган йилнинг 15 октябридан эътиборан ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш тизими Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида тажриба тариқасида ўтказилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра республика ҳудудида 2019 йил 1 июлдан бошлаб ихтиёрий равишда, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилиши белгиланди.

Маълумот учун қайд этиб ўтиш керакки, мазкур тизимнинг жорий этилганидан то бугунги кунга қадар Сирдарё вилояти бўйича 3 165 та корхона томонидан 4 триллион 53 миллиард сўмлик товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун 31 847 та электрон ҳисобварақ фактуралар тузилган.

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page