Гулистон шаҳар ҳокимлиги кучли шамол кутилаётгани сабабли ҳайдовчиларга автомобилларни дарахт тагида қолдирмасликни тавсия қилди

Гулистон шаҳар ҳокимлиги кучли шамол кутилаётгани сабабли ҳайдовчиларга автомобилларни дарахт тагида қолдирмасликни тавсия қилди

@Sirdaryo
Фото: xabar.uz

Бугун, Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.

Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги автомобиль эгаларига мурожаат билан чиқиш қилди: "Бугунги кучли шамол Сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун, бундай пайтда дарахтлар ва катта ҳажмдаги реклама банерлари остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг!"

Report Page