Ўзбекистоннинг нақадар хавфсиз эканлигини исботлашни истаган йигит Андижондан Мўйноқ томон пиёда йўлга чиқди. У тахминан 10 кун ичида Сирдарё вилояти ҳудудидан ҳам ўтади...

Ўзбекистоннинг нақадар хавфсиз эканлигини исботлашни истаган йигит Андижондан Мўйноқ томон пиёда йўлга чиқди. У тахминан 10 кун ичида Сирдарё вилояти ҳудудидан ҳам ўтади...

Sirdaryo

Соҳиб Ражабов исмли фуқаро Ўзбекистоннинг нақадар хавфсизлик мамлакат эканлигини исботлаш учун Хонободдан Мўйноққа қараб пиёда йўлга чиқди, деб хабар беради Telegram’даги «Эхо.Uzbekistanа» канали.

«Ражабов Соҳиб мамлакатнинг барча аҳолисига Ўзбекистон нақадар хавфсиз ва меҳмондўст эканлигини исботламоқчи. Шунингдек, у мамлакатимизнинг туристик потенциали қанчалар салмоқли эканлигини кўрсатиб бериш ниятида. Бунинг учун у Хонободдан Мўйноққа қараб пиёда йўлга чиқди. Улар орасидаги масофа 2200 километрга тенг!

daryo.uz'нинг ёзишича Start, 1 июль куни Андижон шаҳридан бошланган. Маълумот ўрнида: У йўлма-йўлакай ҳудудларнинг чиройли ва гўзал манзараларини ҳам мақтаяпти, ҳам айрим ҳолатларни эса танқид қилаяпти.

Унинг биринчи кунги босиб ўтган масофасини 30км деб ҳисобласак, бизга - Гулистон шаҳрига қадар бугунги кун оралиқ масофаси 300 кмни ташкил қилмоқда. Демак, у тахминан 10 кун ичида Сирдарё вилояти ҳудудидан ҳам ўтади.

Ҳурматли Сирдарёликлар - унутмайлик, уни жонли эфирда бутун Ўзбекистон кузатиб бормоқда, https://t.me/BezopasniyGostepriimniyUzb эътиборли бўлайлик...

Report Page