sv

sv


2020 йил 1 июль куни Сирдарё вилояти Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш бошкармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сонли қарори ва шу асосдаги Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги 26-сонли буйруғи ижросини ташкил этиш борасида вилоят Ишчи гуруҳининг йиғилиши кенгайтирилган тартибда ўтказилди. Унда вилоят Ишчи гуруҳи аъзолари, шаҳарлар, туманлар Ишчи гуруҳи раиси ва масъул котиблари иштирок этишди. Йиғилиш давомида мазкур жараённи ташкил этишда белгиланган мезонлар асосида иш ташкил этилиши юзасидан керакли тавсиялар, саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Report Page