Озода Нурсаидова Сардоба фалокатидан жабрланган 5 та оилага уй топширди (фото)
@SirdaryoХонанда Озода Нурсаидова Сардоба сув омбори фалокатидан жабрланган 5 та оилага Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги қайта таъмирдан чиқарилган уйлардан совға қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар берди, дейилади нашр хабарида.
HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️
Хонадонлар Озода Нурсаидова ва «Акмал ёш куч» жамияти ҳамкорлигида Оҳангарон туманидаги «Эйвалек» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйдан ажратиб берилган. Хонадонларнинг 4 таси 3 хонали, 1 таси 2 хонали бўлиб, улар таъмирланган ҳамда мебель ҳамда зарурий жиҳозлар билан таъминланган.