ВИЛОЯТИМИЗДА “ЁШЛАР КУНИ” КЕНГ НИШОНЛАНДИ

ВИЛОЯТИМИЗДА “ЁШЛАР КУНИ” КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 30 июнь “Ёшлар куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Сирдарё вилоятида “Ёшлар куни” кенг нишонланмоқда. Вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган фаол йигит ва қизларимиз Гулистон шаҳри марказидаги “Юрт байроғи” майдонига йиғилиб, байрам тантаналарини кўтаринки рухда нишонладилар. Шу ернинг ўзида вилоятнинг барча ёшлари иштирокида байрам шарафига махсус тайёрланган “Байрам торти”ни тантанали кесиш ва тарқатиш тадбири ўтказилди. Байрам торти тантанали кесилиб, барча йиғилган вилоят ёшларига тортиқ этилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбир давомида Гулистон шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев вилоятнинг барча ёшлари билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашувини ўтказди. Учрашувда вилоятдаги барча туман, шаҳарлардан ташриф буюрган ёшлар иштирок этишди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Учрашув савол-жавоб ва баҳс мунозара тарзида ўтказилиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олиб, мавжуд муаммоли масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилди ҳамда тегишли мутассади ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Вилоят ёшлари бундан мамнун бўлиб, вилоят раҳбарига ўз таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Гулистон шаҳрида “Ёшлар куни”га бағишланган гала-концерт тадбири бўлиб ўтмоқда. Гала-концертга республикамизнинг таниқли хонандалари ташриф буюриб, барча йиғилган ёшларни ўзларининг куй ва қўшиқлари билан бахраманд этмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page