Ўзбекистон Республикаси давлат герби — ғурур ва ифтихоримиз тимсоли!

Ўзбекистон Республикаси давлат герби — ғурур ва ифтихоримиз тимсоли!

@Sirdaryo
Ўзбекистон Республикаси давлат герби

Шу боис халқимиз “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинган сана – 1992 йил 2 июлни тарихий воқеа сифатида ҳар йили ёдга олади, нишонлайди. Чунки Давлат герби – мустақиллигимиз рамзларидан бири.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидланганидек, буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда.

Тарихимиз ва миллий қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган давлатимиз герби халқимиз озодлигининг яна бир тимсоли сифатида тарихдан жой олган санага ҳам чорак аср бўлди. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги қонунда гербимизнинг қандай кўринишга эгалиги яққол ифодалаб берилган. Унга мувофиқ мамлакатимиз фуқаролари, Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилиши шарт. Давлат герби тасвири мамлакатимиздаги барча давлат ташкилоти бинолари пештоқига ўрнатилган. Герб тасвири муҳрларда ва давлат идоралари бланкаларида, расмий нашрларда, қоғоз ва танга пулларда, қимматли қоғозлар ва фуқаролик паспортида, қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларда жой олган.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Ҳар бир юртдошимиз гербимизда акс этган юксак маъно-мазмундан чексиз ғурур туяди. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун билан давлатимиз гербидан фойдаланиш қоидалари янада мустаҳкамланди. Мазкур ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.

Давлатимизнинг барча рамзлари қатори гербимиз ҳам ҳаётимиздан, қалбимиздан чуқур ўрин эгаллаб, Ватанимиз мустақиллигининг чинакам тимсолларидан бирига айланди.

Давлатимиз герби қабул қилинганига 28 йил тўлиши муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлими томонидан “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини оширишга, аҳолининг интелектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида “Она табиатни асраймиз!” мавзусида расмлар танлови онлайн тарзда ўтказилмоқда.

И.Норбеков,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлими

Report Page