Ғолиблик муборак,Ёш китобхонлар !

Ғолиблик муборак,Ёш китобхонлар !


Китоб инсон маънавий дунёсини кенгайтиришга хизмат қиладиган энг бебаҳо бойлик. Дунё тафаккурини юксалиб боришида ҳам китобларнинг ўрни беқиёс эканилиги барчамизга маълум.
Шу жиҳатдан ҳам кейинги йилларда юртимизда китоб мутолаасига доир чора-тадбирлар кучайтирилиб, ҳудудларда турли тарғибт-ташвиқот тадбирлари ташкил этилаётганлиги анъанага айланаётганлиги қувонарли.

2020 йил 30-июн куни Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Ёшлар ойлиги” муносабати билан 5 муҳим ташаббус доирасида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёш китобхон” онлайн танловининнг ғолиби тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур онлайн танловда Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати 6-синф ўқувчиси Акрамов Фирдавс 3 даражали диплом, 7-синф ўқувчиси Одилова Рухшона 2 даражали диплом, 7-синф ўқувчиси Жабборова Дилноза 2 даражали диплом, 8-синф ўқувчиси Ёрқинова Гулбаҳор 2 даражали диплом, 8-синф ўқувчиси Нажмиддинова Нигорахон 2 даражали диплом, 9-синф ўқувчиси Акрамжонова Севинч 3 даражали диплом билан тақдирлаш учун вилоят Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ортиқ Султонов, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши раиси Давлат Маҳмудов, вилоят филормонияси директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асатулла Холиқов ва ота-оналар иштирок этдилар.

Ғолибларга Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан иккинчи ва учинчи даражали дипломлар, МI Note 5 русумли мобил телефонлари ҳамда шахсий компьютер учун сумкалар (PW 392) тақдим этилди.

Ҳусниддин Ҳайитов ижод мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, магистр

Report Page