Ширин шаҳрида маҳалла биноси қурилиши кўздан кечирилди
@SirdaryoШирин шаҳрида айни вақтда кўплаб қурилиш ишлари кенг миқёсда давом этмоқда. Ташкилот биноси деймизми, тадбиркорлик объектлари деймизми, барча бунёдкорлик ишлари натижасида кўркам бинолар қад кўтармоқда.
Жорий йилнинг 1 июл куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокими янги қурилаётган "Мирзо Улуғбек" маҳалла биносида олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Ҳозирги вақтда ушбу маҳалла биноси қурилиш ишлари жадал тарзда олиб борилмоқда. Шаҳар ҳокими маҳалла биноси билан биргаликда шу ҳудуднинг ўзида "Маҳалла хизмат маркази"ни ташкил қилиш бўйича ҳам ўзининг тавсиялари ва кўрсатмаларини бериб ўтди.
Режага кўра, ушбу ҳудудда яъни маҳалла биноси ҳудуди рўпарасида енгил конструкция лойиҳаси асосида маҳаллага хизмат кўрсатиш маркази ташкил қилинади. Яъни бунда маҳалла фуқаролари учун ишончли озиқ-овқат дўкони, маиший хизмат кўрсатиш, овқатланиш шохобчаси, тикувчилик ва бошқа турдаги хизмат кўрсатиш фаолиятлари йўлга қўйилади.
Якунда шаҳар ҳокими пудратчи ташкилот раҳбари ва тегишли мутасаддиларга қурилиш ишлари янада жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати