ИИВ Малака ошириш институтининг бир гуруҳ ўқитувчи ва профессорлари ИИВ Сирдарё академик лицейида Сирдарё вилояти ИИОларининг бир гурух ходимлари учун малака ошириш сайёр ўқув йиғинларини ташкил этишди.

ИИВ Малака ошириш институтининг бир гуруҳ ўқитувчи ва профессорлари ИИВ Сирдарё академик лицейида Сирдарё вилояти ИИОларининг бир гурух ходимлари учун малака ошириш сайёр ўқув йиғинларини ташкил этишди.

Sirdaryo

Мамлакатимизда барча соҳалар сингари, ички ишлар органлари тизимини ҳам такомиллаштириш, уларнинг қуйи бўғинларини аҳолига янада яқинлаштирган ҳолда мустаҳкамлаш, “Жиноят ҳақиқати ва адолати”, “Қонун ва адолат – устувор, жиноятга жазо – муқаррар” деган тамойилларни қарор топтириш кўп жиҳатдан, соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини оширишга боғлиқ ҳисобланади.

Ушбу устувор вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

I. Жумладан, жорий йилнинг 1-17 июль кунлари Институт томонидан Сирдарё вилояти ички ишлар органларининг жиноят-қидирув бўлимлари бошлиқлари, навбатчилик ва профилактика инспекторлари учун малака ошириш сайёр ўқув йиғинлари ташкил этилди.

Ўқув йиғинларида Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари билан таништиришга ва улар асосида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, машғулотлар мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хусусан ички ишлар идоралари фаолиятидаги илғор тажрибалар билан таништирилмоқда.

Таълим муассасасининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жиноятчиликка қарши курашиш, Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, Ахборот-технологиялари кафедралари профессор-ўқитувчилари томонидан назарий ва амалий машғулотлар ўқитишнинг замонавий интерфаол услублари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда.

Сайёр ўқув йиғинларини Институт бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор, полковник Нуриддин Норматов очиб, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқида бутун халқимиз учун буюк неъмат ҳисобланган “тинчлик ва осойишталикни сақлаш” масаласига бугунги кунда жамиятимиздаги энг муҳим иккита масаладан бири сифатида алоҳида эътибор қаратганлиги хусусида тўхталиб ўтди.

Давлатимиз Раҳбари томонидан ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида илгари сурилган 5 та йўналишдаги ташаббусни ҳамда уларни амалга ошириш йўл-йўриқлари тизим ходимларига тушунтириб берилди.

II. Бундан ташқари, жойларда ўтказилган ушбу тадбирлар доирасида Институт профессор-ўқитувчилари томонидан ҳудудий ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларни фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳоли, энг аввало ёшлар ўртасида

“Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” мавзусида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page