Зарарли иллатга қарши биргаликда курашамиз

Зарарли иллатга қарши биргаликда курашамиз

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Ичкиликбозлик, гиёхвандлик ҳамда ОИТС - XXI асрнинг вабоси бўлиб, бутун жаҳон миқёсидаги асосий муаммоларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда дунё ахолисига атом бомбасидан хам кучли хавф солаётган офатлардандир. Чунки ушбу иллатлар инсон саломатлигига жиддий таъсир қилиб, умрини кемириб, ўлимга маҳкум қилмоқда. Дунё бўйича айрим  кишилар,  айниқса 15 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар ушбу зарарли иллатлар исканжасига илиниб, оиласига ва давлатига ҳам моддий, ҳам маънавий зарар келтирмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Божхона ходимлари ўртасида соғлом турмушни тарғиб қилиш ва божхона ходимларининг соғлигини сақлаш мақсадида жорий йилнинг 15 июнь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси мажлислар залида “Ичкиликбозлик, гиёхвандлик ҳамда ОИТС билан зарарланиш оқибатларида келиб чиқиши мумкин  бўлган  зарарли иллатлар ва салбий ҳолатлар” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Унда Наркология диспансери Тиббий ижтимоий шифокори Давлатова Шахло Рустамовна ва Сирдарё вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази услубий профилактика ва эпидемияга қарши курашиш ишларини ташкиллаштириш бўлими мудири Қобилов Алишер Мавлонбердиевичлар иштирок этдилар. Семинар давомида улар томонидан маърузалар қилиниб, ичкиликбозлик, гиёхвандлик ва ОИТС билан зарарланиш оқибатлари ҳақида тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.

Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Шунингдек тадбир давомида спиртли ичимликларни сурункали равишда истеъмол қилиш оқибатлари, гиёхвандлар, ОИВ/ОИТСга чалиниш, шу жумладан вирусли гепатитнинг “В” ва “С” турларини юқтириш ҳамда қон орқали юқадиган  барча  юқумли  касалликларнинг  хавфи  ўта  юқори  бўлиши хусусида сўз юритилди. 

Мазкур  ўтказилган  тадбир келгусида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, улар орасида ичкиликбозлик, гиёхвандлик ва ОИТСга қарши курашиш ҳиссини уйғотишда ҳамда божхоначи деган шарафли касбни пухта эгаллаган, шу юртнинг ҳақиқий эгаси, Ватанимиз тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир давлат хизматчиси қилиб тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси 

Report Page