Сирдарёда ёшлар байрами!
Sirdaryo XabarlariМуҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 30 июнь “Ёшлар куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Сирдарё вилоятида “Ёшлар куни” кенг нишонланмоқда. Байрам тадбири Гулистон шаҳри марказидаги “Юрт байроғи” майдонига йиғилиб, байрам тантаналарини кўтаринки рухда нишонлади. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши раиси Холбек Джалолов Тўлқинович Гулистон шаҳрида “Ёшлар куни”га бағишланган гала-концерт тадбирида бир қатор имконияти чекланган ёшларга китоблар ва бир қатор ширинликлар улашди. Гала-концертга республикамизнинг таниқли хонандалари ташриф буюриб, барча йиғилган ёшларни ўзларининг куй ва қўшиқлари билан бахраманд этишдилар.
Шоҳрух БИТУРАЕВ,
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши
Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори мудири