Ёшлар бандлигини таъминлаётган туман (шаҳар) ҳокимлари рўйхати эълон қилинди: Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) ҳокимларидан ҳеч-бири ғолиблар рўйхатига киритилмаган...

Ёшлар бандлигини таъминлаётган туман (шаҳар) ҳокимлари рўйхати эълон қилинди: Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) ҳокимларидан ҳеч-бири ғолиблар рўйхатига киритилмаган...

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

2019 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланган “Манзилли режа”га мувофиқ ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, иш билан таъминлаш, ҳунармандликка кенг жалб қилиш ҳамда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги самарали фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамда ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда май-июнь ойлари давомида “Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича энг намунали туман (шаҳар) ҳокими” танлови ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Танлов ғолиблари 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан диплом ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг рамзий мукофоти билан тақдирланади.

“Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича энг намунали туман (шаҳар) ҳокими” танловининг мамлакат босқичи ғолиблари рўйхати:


Жиззах вилояти:

1. Пахтакор тумани – Бабаев Шукурулло Хабибуллаевич

2. Жиззах шаҳри - Шукуров Акбар Сафарович


Навоий вилояти:

3. Қизилтепа тумани - Набиев Шабон Шодиевич

4. Навоий шаҳри - Базаров Мухиддин Муртазаевич


Наманган вилояти:

5. Тўрақўрғон тумани - Муродхужаев Ғуломжон Собитхужаевич

6. Наманган шаҳри - Абдуразаков Шавкат Шокиржанович


Самарқанд вилояти:

7. Жомбой тумани - Назаров Умиджон Орифович


Сурхондарё вилояти:

8. Термиз шаҳри - Худайбердиев Исроил Буриевич


Фарғона вилояти:

9. Данғара тумани - Аминжонов Саидмурод Ғуломович


Хоразм вилояти:

10. Гурлан тумани - Салаев Алишер Рўзметович

11. Хива шаҳри - Жуманиязов Сабир Маткаримович


Тошкент шаҳри:

12. Бектемир тумани - Мамаджанов Шахрух Бахтиярович

Report Page