ЖССТ коронавирус тарқалиши тезлашганини маълум қилди

ЖССТ коронавирус тарқалиши тезлашганини маълум қилди

@Sirdaryo
Фото: Sof.uz

Дунёдаги кўпчилик одамлар коронавирусга чалиниш хавфи ортиб бормоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз барчамиз бу [пандемия] тугашини хоҳлаймиз. Ҳаммамиз ҳаётимизни давом эттиришни хоҳлаймиз. Аммо воқеликнинг шафқатсизлиги шундаки, у ҳанузгача тугамаган ”, - деди Гебрейесус.

Sof.uz'нинг ёзишича, пандемия пайтида кўплаб мамлакатлар коронавирусни олдини олиш ва ҳаётини сақлаб қолиш учун мисли кўрилмаган чораларни кўришган. Бу COVID-19'нинг ривожланишини секинлаштиришга ёрдам берди, аммо уни бутунлай тўхтатмади.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Ҳозирда иқтисодий фаолиятни қайта бошлаётган баъзи мамлакатларда коронавируснинг янги авж олишлари қайд этилди. "Кўплаб давлатлар баъзи ютуқларга эришган бўлсалар ҳам, глобал пандемия тезлашмоқда", - деб қўшимча қилди ЖССТ раҳбари.

Гебрейесус ушбу вазият бутун дунёга таъсир кўрсатаётганини таъкидлади ва бу узоқ вақт давом этишига ишора қилди. "Келгуси ойларда барча мамлакатлар дуч келадиган муҳим савол бу вирус билан қандай яшаш керак", - дея хулоса қилди ЖССТ раҳбари.

Июнь ойида Гебрейесус дунё коронавирус тарқалишининг "янги ва хавфли" босқичига кирганлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Шундан сўнг, ЖССТ коронавирус юқтириш ҳолатларининг кунлик кўпайиши бўйича янги рекордни қайд этди - 21 июнь ҳолатига кўра, 183 мингдан ортиқ янги ҳолатлар қайд этила бошлади. Ўша пайтда, фақат Шимолий ва Жанубий Америкада кунига 116 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. Бундан ташқари, 25 июнга қадар янги ҳолатларнинг кўпайиши тахминан 30 та Европа мамлакатларида қайд этилди.

Report Page