30-июнь Ёшлар куни муносабати билан Гулистон туманида тадбир бўлиб ўтди.

30-июнь Ёшлар куни муносабати билан Гулистон туманида тадбир бўлиб ўтди.

@Sirdaryo
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Муҳтарам юртбошимиз Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини мамлакатимизда “Ёшлар куни” деб эълон қилган эдилар. Ушбу сана ёшлар байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Сана муносабати билан Гулистон тумани ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши хамкорлигида туман "Ёшлар истироҳат боғи" даги "Ёшлар меҳнат гузарида" иқтидорли ва фаол ёшлар билан биргаликда тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари О.Жўраев иштирок этиб, туман ҳокимининг табригини ўқиб эшиттирди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Барчангизга маълум, бугунги кунда дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошиши ёшларнинг халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлигига айлантирган. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. Ёшларга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Шу нуқтаи назардан ёшларга жуда катта имкониятлар, шароитлар, имтиёзлар ва қулайликлар яратилмоқда.

Бунга жавобан, туманимиз ёшлари ҳам фан, таълим, маданият, спорт, ахборот коммуникация технологиялари каби кўплаб соҳаларда юксак натижаларни қўлга киритмоқдалар.

Бугунги кунда туманимиз ёшларининг 3 нафари турли давлат мукофотларга сазовор бўлган, 10 нафар ёшлар фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, 50 нафар ёшлар турли спорт мусобақалари, 10 нафари халқаро мусобақалар ғолибидир. 

Пандемия шароитида ҳам ёшлар масаласи ҳеч қачон эътибордан четда қолгани йўқ. Ушбу тадбирда иқтидорли, фаол ва спортчи ёшларга ҳамда умумтаълим мактабларини олтин медаль билан тамомлаган битирувчилар туман ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирландилар.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Тадбирда сўзга чиққан ёшлар Мухтарам Президентимизга, туман ҳокимимизга ўзининг чуқур миннотдорчилигини билдиришди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Албатта, имкониятлар ва имтиёзлар мамлакати бўлан Ўзбекистон ёшлари келгусида Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Аз-Замаҳшарий, Жалолиддин Мангуберди каби жаҳон тан олган юзлаб буюкларга ҳақиқий издош бўлишади.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page