Ховос тумани тиббиёт бирлашмасининг моддий техник базаси ривожлантирилади

Ховос тумани тиббиёт бирлашмасининг моддий техник базаси ривожлантирилади

@Sirdaryo
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, тез тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳамда касалхоналарда беморларга хизмат кўрсатиш соҳаларида қўйилган вазифаларни тўлиқ бажаришга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолаётганлиги ҳозирги пайтда тиббиёт муассасаларининг моддий техник базасини такомиллаштириш чораларини кучайтиришга тўғри келмоқда. Бундан ташқари пандемия даврида тиббиёт муассасаларига бўлган эхтиёж сезиларли даражада ошди.
Шу сабабли туманимиз ҳокими Камолов Учқун Ибрагимович ҳамда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Йўлдошев Рустам Шавкатович Ховос туман тиббиёт бирлашмасининг моддий техник базасини ва беморларга яратилган имкониятларни кўздан кечириш мақсадида бирлашмага ташриф буюрдилар.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ташриф давомида тиббиёт бирлашмасининг барча муаммолари ўрганилди ва хозирги кундаги зарур бўлган жами қиймати 110,0 млн сўмлик (хаво совутгич, стол-стул, маҳсус ўриндиқлар, шкаф ва жавонлар жамланмаси) инвентарларни олиб келиш учун тегишли корхоналар билан шартномалар имзоланди ва жорий йил июль ойининг дастлабки ўн кунлигида бирлашмага етказиб бериш чоралари кўрилди. Бундан ташқари бирлашмага етишмайдиган зарурий тиббий ускуналарни жорий йилнинг сўнгига қадар етказиб бериш бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи билан келишиб олинди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги
"Қилинаётган саъйи-ҳаракатлар туманимиз аҳолисининг соғлом турмуш тарзини янада яҳшилашга хизмат қилиши лозим" Ховос тумани ҳокими Камолов Учқун Ибрагимович

Ховос туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page