Сирдарёлик божхоначилар ҳамиша ҳушёр

Сирдарёлик божхоначилар ҳамиша ҳушёр

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан вилоят Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари билан ҳамкорликда қўшни давлатдан юртимизга фуқаро Ҳ.К. бошқарувида кириб келган “MAN-TGS-19.390” русумли юк автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина ярим тиркамасининг паллети ичида “Йўловчи божхона декларациясида” кўрсатилмаган, ҳорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган ва ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, 5 хил турдаги умумий қиймати 312, 5 млн. сўмлик бўлган:

1) 4 дона “МGТS-GPON” номли модем аппарати;
2) 102 дона қадоқланган пакетчаларда “Syngenta Tomato Mamston” номли помидор уруғи;
3) 3 дона қадоқланган пакетчаларда “Greentime CUG 9200 F1” номли бодринг уруғи;
4) 1 дона қадоқланган пакетчада “Greentime CUG 8722 F1” номлибодринг уруғи;
5) 1200 дона қадоқланган пакетчаларда “Cucumber/Pepino BJORN F1” номли бодринг уруғлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда божхона органлари томонидан аниқланган холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Report Page