30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг байрам табриги

30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг байрам табриги

@Sirdaryo
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев

Қадрли сирдарёлик ёшлар!

Барчангизни беғубор навқиронлик  фаслининг байрами - Ёшлар куни билан самимий табриклайман. Ёшлик инсон умрининг бир босқичи эмас, балки мақсад сари интилиш, ҳаётда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилиш, янги-янги ғоялар ва кашфиётларни яратиш давридир. 

Биз сизлар билан чинакам фахрланамиз ва ғурурланамиз. Қайд этиш жоизки, бугун янги Ўзбекистон-янги Сирдарёни бунёд этишда ёш тадбиркор ва фермерлар, шифокорлар ва ўқитувчилар, малакали мутахассислар биз билан ёнма-ён меҳнат қилмоқда.

Давлатимиз Раҳбарининг мамлакат ёшларига йўллаган байрам табригида муқаддас Ватанимиз ёшлардан улуғвор ишларни кутаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Ишончим комил Сиз буни уддасидан албатта чиқасиз. Унутманг Сиз билан биз Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Имом ал-Бухорий каби буюк аждодларимизнинг ворисимиз, уларга муносиб бўлиш ҳар биримизнинг маънавий бурчимиздир.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бугун сирдарёлик ёшлар учун Гулистон шаҳрида “IT PARK” фаолиятини бошлади. Ушбу марказ чин маънода Сирдарёнинг келажак марказидир. Сабаби, мазкур масканда информацион технологияларга қизиқувчи ёшлар учун барча шароитлар яратилган, ёшларимиз шу ернинг ўзида ўзининг илк стартап лойиҳаларини ҳар томонлама синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлишади.

Ҳар қандай жамият ва давлатнинг куч-қудрати, обрўйи ва нуфузи юксак маънавиятли ёшларининг салоҳияти, ватанпарварлиги билан белгиланади! Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, “Шу муқаддас ишонч ва масъулиятни ҳар томонлама оқлаш, унга муносиб бўлиш – дунёдаги энг улуғ бахтдир. Шундай бахт, шундай шараф барчангизга насиб этсин!”.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, ўқиш - изланишларингизда куч-ғайрат, она Ватанимизга садоқатли фарзанд, буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиш шарафини тилайман.

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, орзу-ниятларингиз ушалаверсин,  азиз фарзандларим!

Ғофуржон Мирзаев,
Сирдарё вилояти ҳокими

Report Page