Янгиер — Гулистон йўналишида ҳаракатланаётган вақтида тезликни оширган "Нексия" автомашинаси бетон-тўсиққа бориб урилди (фото)
@SirdaryoФаол кузатувчиларимиз томонидан @SirdaryoBOT орқали келиб тушган фотосуратлар ва унга битилган изоҳларга кўра, бугун 30 июнь куни Янгиер - Гулистон йўналишида (Гулистон шаҳрига кириб келишда, Мирзаобод тумани Тошкент маҳалласи ҳудудида) тезликни оширган "Нексия" ҳайдовчиси бетон тўсиққа бориб урилган.
HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️
Натижада "Нексия" автомашинаси ҳаракатланиш йўналишидан чиқиб кетган ва техник зиён кўрган. Тезликнинг юқорилигини ва зарбанинг кучли бўлганлигини бетон-тўсиқнинг "қулагани"дан ҳам билса бўлади.
Ҳодиса тафсилотлари юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати билан боғландик ва тез орада расмий баёнот берилиши маълум қилинди.
Бизни кузатишда давом этинг...